Psiphon нима?
Psiphon VPN қаерда бўлишингиздан қатъи назар, интернет уланишингизни махфий сақлайди ва очиқ интернетдан фойдаланишингизга ёрдам беради. 2006 йилдан буён инсонларга интернетга уланишда кўмаклашиб келаётган Psiphon Inc. томонидан яратилган ушбу иловадан бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар фойдаланади. Psiphon мобил ва компьютер қурилмаларида мавжуд бўлиб, очиқ манбалидир.
Уланганингизда, Psiphon интернет трафигингизни шифрланган уланиш орқали ўзининг глобал серверлар тармоғи бўйлаб йўналтиради. Бу сиз уланган тармоқ — хоҳ у мобил операторингиз, интернет провайдерингиз ёки оммавий Wi-Fi нуқтаси бўлсин — сиз ташриф буюрадиган сайтларни ёки юборадиган ва қабул қиладиган контентингизни кўра олмаслигини англатади. Уйда бўласизми ёки аэропорт ёхуд қаҳвахонадаги ишончсиз Wi-Fi тармоғидами, бу VPNʼдан кутиладиган ҳар кунлик махфийлик ва хавфсизликдир.
Psiphon, шунингдек, кириш чекланган жойларда ҳам ишлашда давом этиш учун мўлжалланган. У трафикни аниқлаш ва блоклашни қийинлаштирадиган турли хил уланиш усуллари ҳамда ниқоблаш (обфускация) технологияларидан фойдаланади, шунинг учун у бошқа ҳолларда йўлингизни тўсиб қўйиши мумкин бўлган тармоқ филтрлари ва хавфсизлик деворларини четлаб ўта олади. Бу дунёнинг цензура энг кучли бўлган айрим ҳудудларидаги инсонларни боғлаган технологиянинг айни ўзи бўлиб, у ҳар бир Psiphon уланишининг бир қисмидир.
Натижада сиз фойдаланаётган тармоқда махфийлигингизни ҳимоя қиладиган ва сиз учун аҳамиятли бўлган иловаларга, сайтларга ва хизматларга, жумладан, бошқа ҳолларда очилмаслиги мумкин бўлганларига ҳам кириш имконини берадиган ягона илова пайдо бўлади.



